Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент-Жидда-Тошкент авиарейси Саудия Арабистони инвесторлари ва туристлари учун янги имкониятлар очади

2018-09-18 | Сиёсат

2018 йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Бош Консуллиги томонидан Жидда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистоннинг инвестиция ва туризм салоҳияти» мавзусида брифинг ўтказилди.

Ушбу тадбирда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг маъсул ходимлари, саудиялик йирик ишбилармонлар, туристик фирмалар ва бир қатор етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, ўзбек диаспораси вакилларидан иборат бир гуруҳ тадбиркорлар ҳам таклиф этилди.

Жидда савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари, йирик ишбилармон шайх Зиёд Ал-Бассам ўз нутқида Ўзбекистонда барча соҳалар қатори инвестиция ва туризм соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни мамнуният билан айтиб ўтди. Бу эса Ўзбекистонга ўз сармояларини киритишга қизиқувчи хорижлик инвесторларнинг, хусусан саудиялик ишбилармон доира вакилларининг сони ортиб боришига янги имкониятлар очишини таъкидлади. З.Ал-Бассам юртимизнинг бой тарихи, ислом цивилизация шаклланишидаги ўрни ва роли, табиий бойликлари, иқтисодий имкониятлари ҳамда меҳмондўст халқи тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош Консули Сирожиддин Шамсутдинов Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча йўналишларда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан тадбиркорлар, жумладан хорижий инвесторларга берилаётган имтиёзлар ҳамда сайёҳларга яратилаётган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюришлари учун Саудия Арабистони ва қатор бошқа давлатлар фуқаролари жорий йилнинг июль ойидан электрон виза олишлари мумкинлигини қайд этди.

Мавжуд эркин иқтисодий, индустириал ва туристик зоналар ҳамда хорижлик ишбилармонлар ўз сармояларини Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги, энергетика, қурилиш, фармацевтика, туризм, оғир ва енгил саноат соҳаларидаги мавжуд истиқболли лойиҳаларга киритиб бемалол фаолият олиб боришлари мумкинлиги тўғрисидаги маълумот йиғилганлар эътиборини ўзига тортди.

Тадбирда хорижий инвесторлар учун араб тилидаги видеоролик намойиш этилди, шунингдек, араб ва инглиз тилларида тайёрланган брошюралар тарқатилди.

Жорий йилнинг октябрь ойида очилиши кутилаётган Тошкент-Жидда-Тошкент авиарейси ҳақидаги маълумот йиғилганлар учун муҳим янгилик бўлди. Таъкидланганидек, мунтазам авиарейслар йўлга қўйилиши ҳукуматимиз томонидан инвесторлар ва саёҳатчиларга яратилаётган имкониятлардан бири эканлигини таъкидланди.

Сўнг «Shosh Contact Travel» фирмаси вакили Абдулмунжид Қориев Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида маълумот берди. Ҳозирда республикамизда, Ўзбекистонга ташрифларининг илк кунларидан сўнгига қадар дам олишлари учун сайёҳлар учун барча хизмат турлари мавжудлиги таъкидланди. Алоҳида эътибор оилавий туризм йўналишидаги кенг имкониятларга қаратилди.

Меҳмонлар «Хуш келибсиз Ўзбекистонга» ва «Ўзбек таомлари» деб номланган видеороликларни мароқ билан тамоша қилдилар, ва албатта миллий пазандачиликнинг энг сара таомларидан татиб кўрдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться