Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

2018-09-18 | ШҲТ

Жорий йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълумотларига кўра, йиғилишда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Хитойнинг ваколатли вакиллари 2018 йил октябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилинди. 

Шунингдек, шу йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар темир йўллари маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув якунларига кўра, баённома имзолаш режалаштирилмоқда. 

20-21 сентябрь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этади. 

Манба: ЎзА

Поделиться