Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ Миллий координаторлари кенгаши йиғилиши тўғрисида
2018-09-17 | ШҲТ
2018 йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Хитойнинг ваколатли вакиллари 2018 йил октябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда ташкилот жорий кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги