Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шаҳрисабздаги мақом анжумани муносабати билан йўловчи поездлар жадвалига ўзгартириш киритилди

2018-09-06 | Маданият

Жорий йил 6—10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида биринчи халқаро «Мақом-2018» санъат анжумани ўтказилиши муносабат билан йўловчи поездларнинг битта рейси қатнов жадвалига ўзгартириш киритилади. 

Унга кўра, 6 сентябрь куни:

Урганчдан Тошкентга жўнайдиган № 55-сонли поезднинг Каттақўрғондан Самарқандгача;

Тошкентдан Термизгача жўнайдиган № 380-сонли поезднинг Самарқанддан Қаршигача;

Андижондан Урганчга жўнайдиган № 393-сонли поезднинг Ғаллаоролдан Зиёвуддингача;

Тошкентдан Бухорога жўнайдиган № 662-сонли поезднинг Жиззахдан Самарқандгача;

Сариосиёдан Тошкентга жўнайдиган № 679-сонли поезднинг Кайирмадан Ғаллаоролгача бўлган масофадаги ҳаракат жадвали ўзгартирилади.

Шунингдек, 5—6 сентябрь кунлари Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи № 766/765 -сонли «Афросиёб» поездининг 2 та рейси бекор қилинади.

Ушбу рейсларга чипта олган йўловчилар кассага мурожаат қилишлари сўралади. Йўловчилар мазкур поездларга олган чипталарни бошқа поездга алмаштириб, ёки фоиз ушламасдан чипта пулларини тўлиқ қайтариб олишлари мумкин бўлади.

Қуйидаги кассаларга мурожаат қилиш мумкин:

Тошкент шаҳридаги йўловчилар Тошкент марказий вокзалидаги 12- сонли кассага;

Самарқанд шаҳридаги йўловчилар«Самарқанд» вокзалидаги 1-сонли кассага;

Бухоро вилоятидаги йўловчилар Когон вокзалидаги 1, 2 ва 3-сонли кассаларга;

Навоий шаҳридаги йўловчилар Навоий вокзалидаги 3-сонли кассага.

Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Поделиться