Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари тўғрисида
2018-08-30 | Сиёсат
2018 йилнинг 28-30 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий асосини мукаммаллаштириш ва инвентаризация қилиш бўйича ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Россия ташқи сиёсат идорасининг делегациясига ТИВнинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича учинчи департаменти директори ўринбосари Евгений Терёхин бошчилик қилди.
Экспертлар томонидан ўзаро имзоланган ҳужжатларни инвентаризация қилинди, давлатлараро аҳамиятга молик 300 дан ортиқ актларни қамраб олувчи шартномавий-ҳуқуқий асоснинг умумий ҳолати кўриб чиқилди, шунингдек, икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди ва ҳамкорликнинг юридик асосини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Маслаҳатлашувлар давомида алоҳида эътибор савдо-иқтисодий, инвестицион, инновация, атом энергетикаси ва фазовий соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган шартномавий-ҳуқуқий асосни шакллантиришга қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги