Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Қозоғистон сиёсий маслаҳатлашувлари

2018-08-30 | Сиёсат

2018 йилнинг 29 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Қозоғистон делегациясига вазир ўринбосари Галимжан Қўйшибаев бошчилик қилди.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар, хусусан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ҳамкорлик каби долзарб йўналишлардаги алоқалар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Делегациялар кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам кўриб чиқдилар ва халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Маслаҳатлашувлар давомида савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, минтақалараро ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантиришга томонлар содиқлиги, шунингдек, транспорт-коммуникацияси соҳасидаги яқин ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться