Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2018-08-28 | Спорт

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов Япониядан келган делегация аъзолари - Такасаки фонди менежери, Такасаки шаҳридаги халқаро департамент директори Фумио Эбара, Такасаки шаҳридаги халқаро департамент ходимлари Майкл Хостински, Шо Учида билан учрашди.

Маълумки, Ўзбекистон бадиий гимнастика бўйича кучли спортчиларга эга бўлиб, улар Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиадада фаол иштирок этишган.

Жорий йилнинг 27-30 сентябрь кунлари Такасаки аренасида бадиий гимнастика бўйича «Кубок AEON​» жаҳон кубоги ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, Япония делегацияси вакиллари ўзбекистонлик бадиий гимнастикачиларни Такасакида ўтказиладиган бадиий гимнастика бўйича «Кубок AEON​» жаҳон кубогида иштирок этиш учун Японияга таклиф қилдилар.

Учрашув давомида келажакда бадиий гимнастика соҳасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться