Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сингапур ўқитувчилари касаба уюшмаси бош котиби Майк Тируман билан учрашув
2018-08-28 | Таълим
Жорий йилнинг 25 август куни Халқ таълими вазирлигида вазир Ш.Шерматов ва Сингапур ўқитувчилари касаба уюшмаси котиби ҳамда “Educare” халқаро консалтинг компанияси раиси Майк Тируман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида М.Тируман халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди, шунингдек, М.Тируман Сингапурнинг таълим тизими ҳақида сўзлаб, мамлакатининг ушбу соҳадаги ислоҳотлар тажрибаси билан ўртоқлашди.
Муҳокама жараёнида, томонлар сифатли таълим тизимини ривожлантиришда ўқитувчилар ролининг аҳамияти, касбий малакасини ривожлантириш зарурияти ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида таъкидлаб ўтишди. М.Тируман Сингапурда ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
Шу куни, Майк Тируман Эксперт-таҳлил кенгаши ташаббуси билан Инҳа универститетида Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари директорлари ва нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди.
Учрашув давомида М.Тируман “XXI аср таълими. Сингапур тажрибаси” мавзусида тақдимот ўтказди. Унда у Сингапурда таълим соҳасидаги ислоҳотлар, Сингапур мактабларининг тажрибаси ва ўқитувчиларнинг ўқув жараёнидаги асосий роли ҳақида сўз юритди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги