Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистон Элчихонасига ташриф
2018-08-24 | Сиёсат
2018 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.
Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Атал Биҳари Важпаининг вафоти муносабати билан Вазир Ўзбекистон раҳбарияти номидан чуқур таъзия изҳор этди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига тегишли қайдни киритди.
Элчи Винод Кумар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу қайғули паллада ҳамдардлик ва далда сўзларини билдириб Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига йўллаган мактублари учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги