Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон – Беларусь ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши тўғрисида
2018-08-24 | Сиёсат
2018 йилнинг 22 август куни Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Михаил Русий бошчилигидаги делегацияси Тошкент шаҳрига келди.
Беларусь делегацияси 22-24 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилишида қатнашмоқда.
Йиғилишда савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги