Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (call center) орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили

2018-08-20 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 80-сон “Адлия органларида махсус “Ишонч телефони” ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор билан кўп каналли “Ишонч телефони” Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ўрнатилган.

“Ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатлар душанба-жума кунлари (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача адлия органларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилиниши белгилаб олинган.

“Ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун адлия органларида махсус хоналар ташкил этилди ва мурожаатларни қабул қилиш учун масъул бўлган ходимлар белгиланган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида “Ишонч телефони” орқали келиб тушган мурожаатлар 540 тани ташкил қилиб, мурожаатларнинг 206 таси қаноатлантирилган, 232 тасибўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ва 88 таси тегишлилиги бўйича мазмунан кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилган.

Адлия органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан мурожаатларнинг самарали кўриб чиқилишини ташкил этиш, фуқароларга янада қулайликлар яратиш, мурожаатларни марказлаштирилган тартибда қабул қилиш ҳамда Вазирлик томонидан “ишонч телефони” орқали тушаётган барча мурожаатларни назоратга олиш мақсадида, адлия вазирининг 2018 йил 11 майдаги 144-ум-сонли буйруғи билан вазирликда “Call center” ташкил қилинди.

“Call center”нинг асосий вазифалари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш, мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш, адлия органларининг “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этишдан иборат.

“Call center” кўп каналли бўлиб, ўзбек ва рус тилларида хизмат кўрсатмоқда ва Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудидан 1 008 қисқа рақами орқали бепул боғланиш мумкин.

“Call center” ташкил қилингандан буён жами 7250 та жисмоний ва юридик шахсларнинг қўнғироқлари белгиланган тартибда қабул қилиниб, шундан 1 087 та мурожаатлар жойида ҳал қилинди, 5 829 та мурожаат юзасидан малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

“Call center” фаолиятини бошлагандан бошлаб, фуқароларнинг Адлия органларига бўлган ишончи ортиб, асосан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тушунтириш сўраб, нотариал ҳаракатлар юзасидан, уй-жой масалалари, фуқароларининг Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга олиш бўйича, пенсия таъминоти, алимент ундириш, давлат хизматларини кўрсатиш масалалари бўйича мурожаатлар кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Юқорида қайд қилинган мурожаатларнинг 334 таси ўрганиш талаб қилганлиги сабабли рўйхатдан ўтказилди. Ушбу мурожаатларнинг 92 таси қаноатлантирилди ва 84 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этилаётганлиги сабабли, жараёнда бўлган мурожаатларни ташкил қилади.

Мисол учун, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Янгилик маҳалласида яшовчи фуқаро А.Аскаров Тошкент вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бирлашмасидан 858 979 сўм иш ҳақи тўланмаганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилиб, судга даъво аризаси киритилган ҳамда фуқарога суд қарорига асосан, 858 979 сўм иш ҳақини ундириш тўғрисида суд қарори чиқарилган. Фуқаронинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилган.

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Олтинсой МФЙда яшовчи фуқаро Ч.Баратова боласига икки ёшгача нафақа пули тайинланмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Олтинсой МФЙ раиси номига огоҳнома киритилди. Натижада маҳалла фуқаролар йиғинининг 28.07.2018 йилдаги қарори асосида фуқаро Ч.Баратованинг фарзандига нафақа тайинланди.

Худди шундай ҳолат Нуробод туман, Жом МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Бўриева икки ёшгача бўлган боласи учун нафақа пули олаолмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Жом МФЙ раиси номига огоҳнома киритилди. Натижада маҳалла фуқаролар йиғинининг 28.07.2018 йилдаги қарори асосида фуқаро Ф.Бўриеванинг фарзандига нафақа тайинланди.

Бундан ташқари, Навоий вилоят, Навоий шаҳар, А.Авлоний кўчаси, 13-уй, 1-хонадонда яшовчи фуқаро В.Барсуков ўзи истимоқат қилаётган А.Авлоний кўчаси, 13-уй, 1-хонадондаги сув қувурларидан иссиқ сув тошиб кетганлиги, мазкур масала юзасидан Навоий шаҳар “Гулобод” ширкатига ҳамда “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонасига бир неча марта иссиқ сув қувурларини таъмирлаб бериш бўйича мурожаат қилганлиги бироқ, ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги сабабли Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати юзасидан Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилиб, натижада фуқаронинг иссиқ сув қувурлари тўлиқ таъмирлаб берилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться