Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилояти ички ишлар органларида ўтказилган ўрганиш натижалари

2018-08-20 | Жамият

Бугунги кунда республикамизнинг барча вилоятларида ҳаётимизнинг ҳар соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг ҳуқуқ ва  эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли таъминлаш ва химоя қилиш йўлида ички ишлар органлари туну-кун хизмат олиб бориб, давр талабларига мос равишда янгича ёндашув ва услубларни жорий этиш орқали фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Ҳар бир фуқаронинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш йўлида вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ва жамоатчилик вакилларининг яқин ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Вилоят маҳаллаларида ташкил этилган 515 та жамоатчилик назорат масканлари ҳамда ўтказиб келинаётган “тун” профилактик тадбирлари ҳам бу борада юқори самара бермоқда. Олиб борилаётган бу каби профилактик тадбирлар ва аҳоли ўртасидаги тушунтириш ишлари натижасида вилоятда жиноятлар сезиларли даражада камайди.

Эришилган ижобий кўрсаткичлар билан бирга ички ишлар органлари фаолиятида айрим камчиликларга йўл қўйилмоқда. Ўрганиш ва таҳлиллар бугунги кунда ислоҳотларнинг тўлақонли ижроси қуйи тизимларда талаб даражасида йўлга қўйилмаётганлигини кўрсатмоқда.

Бундай ҳолатларга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида, Ички ишлар вазири генерал-майор П.Бобожонов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ жорий йилнинг 12-16 август кунлари Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасида батафсил ўрганишлар олиб бориб, уларнинг якуни бўйича ҳар бир таркибий тузилма ва ходимлар фаолиятига танқидий баҳо берилди.

Ўрганишлар давомида Ички ишлар вазири Хазорасп, Боғот, Янгиариқ, Хонқа, Урганч туманларида ички ишлар органлари шахсий таркиби билан учрашди. Ҳар бир туманда сектор раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирокида ўтказилган йиғилишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2018 йил 27 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида қайд этилган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга доир масалалар, ички ишлар ходимларининг маънавий етуклиги ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунийлик ва хизмат интизомига риоя этилишини таъминлаш, фаолиятни самарали ташкил этиш, аҳолидан келиб тушган ҳар бир мурожаат атрофлича ва юқори масъулият билан кўриб чиқиш, тизимнинг соҳавий йўналишларида мавжуд камчилик ва муаммолар, шунингдек, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли томонидан кўтарилган ижтимоий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш каби масалалар бирма-бир муҳокама қилиниб, тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳи “Хавфсиз шаҳар” концепцияси асосида Урганч шаҳрида ўрнатилаётган видеокузатув мосламаларининг ишлаш жараёнлари билан танишди. Шу ўринда қайд этиш жоизки, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида шаҳар ҳудудида жиноятларнинг асосий қисми содир этилаётган аҳоли гавжум жойларда 909 та видеокузатув камералари ўрнатилиши ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, уларни тезкорлик билан фош этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлигига қарашли Хоразм Академик лицейи фаолияти билан яқиндан танишилди. Лицейда таълим олиш жараёнлари учун шароитларни яхшилаш мақсадида, лицейга замонавий спорт анжомлари совға қилинди ҳамда лицей кутубхонасини бадий адабиётлар билан бойитиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазири яқинда тўлиқ реконструкция қилинган Хазорасп тумани ИИБ хузуридаги туманлараро Қўриқлаш бўлими ҳамда тумандаги Шовот маҳаласига хизмат кўрсатувчи 155-сонли ички ишлар органлари таянч пунктида бўлди. Ушбу маҳаллада сўнгги 2 йил давомида  бирорта жиноят содир этилмаганлиги алоҳида эътироф этилиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида йўлга қўйилган ушбу ижобий тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш топширилди.

Шу куни Боғот тумани ИИБга қарашли туманлараро Қўриқлаш бўлимининг қуриб фойдаланишга топширилган янги биносининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Бўлимда ходимлар учун яратилган қулай шароитлар ҳамда замонавий ахборот технологиялари асосида фаолияти йўлга қўйилган қўриқлаш тизими билан яқиндан танишилди, бўлимнинг моддий-техник базасини яхшилаш учун  янги хизмат автомашиналари топширилди.

Ўрганишлар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Бош прокуратура, вилоят ҳокимлиги ва ички ишлар органлари масъул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Хоразм вилоятида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида умумий жиноятлар 781 тага ёки 41,4 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 434 тага ёки 41,1 фоизга камайганлиги қайд этилди.

Ўз навбатида вилоятнинг айрим ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар билан муносабатларда ноўрин ҳатти-ҳаракатлари, раҳбарларнинг масъулиятсизлиги ва бепарволиги ҳамда уларнинг қўл остидаги ходимлари устидан кунлик назоратни лозим даражада олиб борилмаётганлиги оқибатида йўл қўйилган камчиликлар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Республиканинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам жиноятчиликнинг туб илдизига тўлиқ етиб борилмаётганлиги, жиноятларнинг асл сабаблари ўрганилмасдан, маҳалла, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларидаги муҳокамалар номига ташкил қилиниб, расмиятчилик билан ўтказилишига йўл қўйилаётганлиги танқид қилинди.

Хусусан, вилоятда жорий йилнинг етти ойи мобайнида жиноятчилик камайганига қарамасдан, айрим ҳудудларда криминоген вазият бирмунча оғирлашган. Шовот ва Янгиариқ туманларида қотиллик, Хонка, Урганч ва Қўшкўпир туманларида оғир шикаст етказиш жиноятлари кўпайган.

Маҳаллаларда фуқаролар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар ва уларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилишига жиддий ва масъулиятли ёндашилмаётганлиги натижасида, жорий йилнинг етти ойи мобайнида
3 та қотиллик ва 17 та тан жароҳати етказиш жиноятлари оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган.

Шовот, Гурлан, Хазорасп, Қўшкўпир туманлари ва Хива шаҳрида июнь ва июль ойиларининг ўзида жиноят қидирув йўналиши бўйича содир этилган жиноятлар сони кескин ошган. Урганч шаҳрида жиноятларнинг
77 таси кўчаларда, 69 таси эса қўриқлашга олиниши лозим бўлган объектларда содир этилганлиги қайд этилиб, жамоат тартибини сақлаш ва қўриқлаш соҳасидаги чора-тадбирларни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди. 

Шунингдек, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, профилактик тадбирларга  соғлиқни сақлаш органлари ва ўқув юртларида фаолият олиб бораётган психологларни жалб қилиш масалаларида йўл қўйилаётган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Муҳокамалар давомида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ хатти-ҳаракатларни содир этган, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўлақонли англаб етмасдан, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган эскича иш услубида хизмат қилаётган, ўз устида ишламасдан, фуқароларнинг манфаати йўлида жонбозлик кўрсатмаган Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Ж.Пирязов, ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ю.Ахмедов, Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи И.Салаев, Урганч тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Жуманазаров, Қўшкўпир тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Хасанов, Янгиариқ тумани ИИБ бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари Х.Нурметовлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилдилар.

Шунингдек, фаолиятида йўл қўйган камчиликлар, хизмат вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашмаган қатор раҳбар ва ходимларга турли даражадаги интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Йиғилиш сўнггида вилоят ички ишлар органларида иш сифатини яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда бошқа долзарб масалалар бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться