Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кураш – илк маротаба Осиё ўйинларида!

2018-08-15 | Спорт

Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинларида 28 та спорт тури бўйича 230 нафардан ортиқ спортчи билан бирга иштирок этмокда.

Шунингдек, мамлакатимиздан 100 дан ортиқ расмий шахс (мураббийлар, шифокорлар, менежерлар, ОАВ ходимлари) Жакартадаги ўйинлар давомида фаолият олиб боради.
 
Қитъа мамлакатлари қаторида Ўзбекистон ҳам ушбу нуфузли мусобақага жиддий тайёргарлик кўрган. Осиё ўйинларида қитъамизнинг 45 мамлакатидан 11 300 дан ортиқ спортчи иштирок этади.
 
Атлетлар спортнинг 40 тури, 67 йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб борадилар.
 
Индонезиядаги Осиё ўйинлари бутун ўзбек спорти учун тарихий аҳамият касб этади. Зеро, миллий спортимиз ҳисобланган кураш илк маротаба Осиё ўйинлари дастурига айнан Жакартада киритилган.
 
Шунингдек, спортнинг жиу житсу, пенчак силат, самбо ва от спорти (конкур) каби турларида спортчиларимиз биринчи марта Осиё ўйинларида иштирок этишади.
 

Н. Ражабова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться