Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Тожикистон ФВҚ ва ФМ ўртасида қўшма ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

2018-08-15 | Жамият

2018 йил 14 август куни Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари ва Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар мудофааси қўмитаси масъул ходимлари ўртасида қўшма хайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилиш доирасида икки давлат ўртасида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва уларни оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад 2018-2019 йилларда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва уларни оқибатларини бартараф этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мўлжалланган.

Ҳайъат йиғилиши сўнгида соҳа йўналишидаги бир қатор идоравий ҳужжатларни амалиётга тадбиқ этиш юзасидан чора тадбирлар режаси имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться