Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инҳа университети илк битирувчиларини мустақил ҳаётга кузатди
2018-08-15 | Таълим
2018 йилнинг 14 август куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида илк битирувчиларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Корея Республикасидан вакиллар иштирок этдилар.
2014 йилда фаолиятини бошлаган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети бугунги кунга келиб ахборот технологиялари учун мутахассис тайёрлаш бўйича Ўзбекистонда етакчи университетлардан бири саналади.
Битирувчиларни кузатиш маросимида Корея Республикасининг Инҳа университети Витсе-президенти Чеонг ИнКё бошчилигидаги делегацияси ҳам қатнашди.
“Компютер ва дастурий инжиниринг“ йўналишида таҳсил олган 87 нафар талаба Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг илк битирувчилари бўлишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги