Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МТМ ошхонаси ва ошпазларига қандай талаблар қўйилди?

2018-08-14 | Жамият

Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ошпазлар уюшмаси ҳамкорлигида “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” ва “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловларининг мамлакат босқичи ўтказилди.

Тарбияланувчиларни соғлом ва сифатли овқатлантиришни кенг тарғиб этиш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг ижодкорлигини жонлантириш мақсадида ташкил этилган танловнинг мамлакат босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ғолиб бўлган мактабгача таълим муассасаларининг ошпазлари иштирок этди.

– Танловнинг мамлакат босқичида иштирокчиларимиз таом тайёрлаш технологияси, меъёрлари ҳамда тарбияланувчилар саломатлиги таъсирига оид тест саволлари орқали назарий билимларини намоён этди, – дейди Мактабгача таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдурашид Содиқов. – Кейинги босқичларда эса болалар учун ичимликлар, нонушта ҳамда тушлик учун таомлар, ширин кулчаларни турли хил усулларда тайёрлаб, ҳайъат аъзоларига баҳолаш учун тақдим этди. Таом тайёрлаш ва тақдимот учун иштирокчиларга 120 дақиқа ажратилди.

“Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” танлови бўйича биринчи ўринга Фарғона шаҳридаги 52-мактабгача таълим муассасаси ошпази Аҳлиддин Ғуломов муносиб деб топилди. Иккинчи ўринни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 359-мактабгача таълим муассасаси ошпази Ўғилой Муҳаммадсолиева банд қилди. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги 4-МТМ ошпази Муҳайё Бегматова учинчи ўрин билан тақдирланди.

“Йилнинг энг намунали ошхонаси” танлови бўйича эса биринчи ўрин Жиззах вилояти Зомин туманидаги 9-мактабгача таълим муассасаси ошхонасига берилди. Иккинчи ўрин

Самарқанд шаҳридаги 98-мактабгача таълим муассасаси ошхонасига насиб этди. Учинчи ўринни Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги 3-мактабгача таълим муассасаси ошхонаси эгаллади.

Ғолиблар диплом, сертификат ва совғалар билан тақдирланди.
 

Манба: ЎзА

Поделиться