Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Халқаро мақом санъати анжумани"нинг рамзий белгиси тасдиқланди

2018-08-14 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”   2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391 сонли ҳамда 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3656-сонли Қарорларига асосан Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари “Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади.

Айни пайтда анжуманга тайёргарлик жараёнлари қизғин тус олган. Жумладан, миллийликни ўзида акс эттирувчи либослар, актёрлар жойлашуви ва ҳудуд атрофида уларнинг юришларини ташкил этиш, Оқсарой ҳудудидаги майдонларни ҳудудлар кесимида тақсимлаш, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан анжуманда иштирок этиш учун ҳудудий ижодий-ишчи гуруҳларни тузиб, ўз ҳудудига хос бўлган миллий урф-одатлари, анъана ва қадриятлари акс этган сценарий ва дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва унга асосан мусиқий кетма-кетлик ва видеороликларини тайёрлаш каби бир қатор вазифаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда.

Анжуманнинг рамзий белгиси тасдиқланди, анжуман совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат лойиҳалари, статуэтка намуналарини ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритилди.

Анжуман учун мақом санъати ҳақида маълумотларга асосланган “Мақом нима?” китоби (3 та тилда  - ўзбек, рус, инглиз) яратилди ва нашрга тайёрланмоқда. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться