Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ҳуқуқий масалалар бўйича Эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

2018-08-14 | Жамият

2018 йил 10 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида тадбиркорлар томонидан солиқ ва божхона соҳасида содир этилаётган қонунбузарликлар сабаблари ва уларга имкон яратаётган шарт-шароитларни бартараф этиш, олдини олиш ва профилактика қилишга бағишланган Ҳуқуқий масалалар бўйича Эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга қилинган Мурожаатномасида берилган топшириқларни бажариш борасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бизнес ҳамжамияти ўртасида қонунбузарликлар олдини олиш, уларни кенг муҳокама қилиш ва таъсир чоралари кўриш йўлида изчил ишлар олиб борилаётганлиги эътироф этилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов раислигида ўтказилган йиғилишда мутасадди вазирлик, муассасалар мутахассислари, бизнес ҳамжамияти вакиллари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1-ярим йиллигида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва божхона соҳаларида содир этилган қонунбузарликларнинг сабаблари ва имкон яратган шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди ҳамда уларни бартараф этиш ва профилактика қилиш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.

Бош прокуратура, ДСҚ ва ДБҚ томонидан тақдим этилган маълумотларга мувофиқ, кўрсатилган муддат мобайнида 768 та божхона ва 21773 та солиқ қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига жиноий, маъмурий ва фуқаролик қонунчилигида белгиланган жавобгарлик чоралари, сўнгги вақтда ушбу соҳада бўлган ўзгаришлар моҳияти тушунтирилди, аниқ мисолларда тадбиркорлик фаолиятида йўл қўйилган хатолар ҳамда тадбиркорлик соҳасида профилактика ишлари муҳимлиги алоҳида таъкидланиб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться