Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Macro-Advisory” консалтинг компанияси хулосаси: Ўзбекистон – энг истиқболли давлатлардан бири

2018-08-09 | Жамият

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бош офисида АҚШнинг “Air Products” компанияси ижрочи директори, президенти ва директорлар кенгаши раиси Сейфи Гасеми билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алишер Султонов ва АҚШнинг “Air Products” компанияси ижрочи директори, президенти ва директорлар кенгаши раиси Сейфи Гасеми томонлар ўртасида манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди. 
 
Мазкур “Air Products” жаҳонда ўз нуфузига бўлган компания ҳисобланади. У ўзининг 50 мамлакатда 15 минг нафарга яқин ходимига эга. Компания турли тармоқлар асосида фаолият кўрсатишга ихтисослашган.
 
Компания Ўзбекистонга узоқ муддатли тўғридан-тўғри инвестицияларни киритишдан манфаатдор. Жаноб Гасемининг таъкидлашича, компания юртимиз бозорида тўла қонли иштирокчига айланиш истагида. Мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳалари, жумладан, нефт-газ, кимё, фармацевтика, металлургия ва бошқалар, эҳтиёжи учун саноат газини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларга инвестиция киритишга тайёр. Табиий газдан полимерлар ишлаб чиқариш (МТО) бўйича лойиҳага ҳам қизиқиш билдирмоқда. 
 
Учрашув чоғида Хитой, Саудия Арабистони, Россия ва Ўзбекистон компания раҳбарияти истиқболли ва хорижий инвесторлар учун хавфсиз давлатлар деб тан олингани ва мамлакатимизга инвестиция киритиш борасида қарор қабул қилганини алоҳида таъкидлаб ўтди жаноб Сейфи Гасеми.
 
Маълум бўлишича, “Air Products” компанияси “Macro-Advisory” консалтинг компаниясини жалб қилган ҳолда дунёнинг истиқболли давлатларини аниқлаш мақсадида мустақил аудит ўтказган. Унга кўра, юртимизнинг барча соҳа ва жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва кафолатлаш, инвесторлар ва ишбилармонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, молия ва суд соҳаларидаги ўзгаришлар ва яна, энг муҳими, коррупцияга қарши кураш механизмларини жорий этиш борасида саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон нафақат минтақада, балки бутун дунёда инвестиция киритиш бўйича энг истиқболли давлатлардан бири деб топилган. 
 
Якунда томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва икки ой муддатда нефт-газ, кимё ва металлургия соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олди. 
 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться