Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбек адабиёти муҳокамасига бағишланган анжуман бошланди
2018-08-08 | Жамият
Дунёнинг 20 давлатидан 48 ёзувчи ва шоир иштирок этаётган “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференция бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч, Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раиси, Озарбайжон халқ ёзувчиси Анор, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Эсдавлат, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Низом Қосимлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги