Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қовун сайлига марҳамат!

2018-08-08 | Жамият

Ҳар йили анъанага айланган, чинакам байрам ва меҳмондўстлик руҳида ўтказиладиган қовун сайли бу йил “Гурвак – Хоразм қовунчилиги рамзи” шиори остида 12 август куни Хива шаҳри “Ичан қалъа” давлат музей - қўриқхонаси ҳудудида ўтказилиши белгиланди.

Дунёга машҳур Хоразм қовунларининг тилни ёрар ширасидан баҳраманд бўлиш истагидаги барчани анъанавий сайил томошаларига таклиф этамиз.

Дастур доирасида театрлаштирилган томошалар, ашула ва рақс ансамбллари ҳамда фольклор этнографик жамоаларнинг чиқишлари, эл суйган санъаткорлар иштирокидаги галаконцерт, вилоятнинг қовун етиштирувчи дехқонлари ўртасида турли номинациялар бўйича мусобақалар ва ҳунармандларнинг миллий ижод намуналаридан кўргазмалар ташкиллаштириш ҳамда бошқа турли хилдаги кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

“Очиқ осмон остидаги музей” кўҳна ва ҳамиша навқирон Хивада бўлиб ўтадиган “Қовун сайли”га мархамат!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться