Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Электрон ҳукумат“ни ривожлантиришда макроиқтисодий, маркетинг тадқиқотлари ўтказилади

2018-08-07 | Технологиялар

“Электрон ҳукумат“ тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Имзоланган ҳужжат доирасида ташкилотлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликда фаолият юритишни режалаштирилмоқда:

• АКТ соҳаси ҳамда электрон ҳукумат тизимини таҳлил қилиш ва прогнозлаш;

• АКТнинг истиқболли йўналишлари бўйича халқаро ташкилотлар билан илмий-тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

• АКТни ривожлантириш бўйича халқаро рейтингларни тизимли ўрганиш, мамлакатимизнинг шундай рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

• электрон ҳукуматни тарғиб этиш ҳамда давлат хизматларининг кўрсатилиш сифатини яхшилаш мақсадида инновацион тадқиқотларни ўтказиш.

Томонлар ҳамкорликда макроиқтисодий, маркетинг ва бошқа турдаги тадқиқотларни ўтказиши, хусусан рақамли иқтисодиёт ва «ақлли шаҳарлар» бўйича лойиҳаларни амалга ошириши кўзланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться