Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятида тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди

2018-08-07 | Жамият

Маълумки, тўқимачилик ва енгил саноат Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларидан ҳисобланади. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан соҳа ривожига қаратилаётган алоҳида эътибор, яратилаётган қулай инвестициявий муҳит қўлга киритилаётган ютуқларнинг муҳим омили саналади.

Ҳозирги кунда республикамизда 7 мингга яқин текстил корхоналари фаолият олиб бораётган бўлиб, юқори ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган тўқимачилик тармоғи шакллантирилган.

Натижада  1,4 миллион тонна ҳажмдаги пахта толасини қайта ишлаш қувватлари яратилган, шундан 60 фоизга яқинидан маҳаллий тўқимачилик корхоналарининг эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилмоқда.

Бу эса ўз навбатида заминимизда етиштирилган пахта хом ашёсини ўзимизда қайта ишлаш ҳажми тобора ошиб бормоқда. Соҳада татбиқ этилаётган йирик лойиҳалар экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ички бозорларни рақобатбардош кийим-кечак ва бошқа истеъмол товарлари билан тўлдириш имконини яратмоқда.

Ҳар йили дунёнинг тўқимачилик соҳасида ўтказиб келинаётган кўргазма ва ярмаркаларда текстил корхоналари фаол иширок этиб келмоқда.

Ушбу корхоналар ип калавадан тортиб тайёр буюмгача бўлган кенг турдаги маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга етказиб бермоқда.

Замонавий дизайн ва юқори сифатли ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаб, уларнинг халқаро бозорда муносиб ўрин эгаллаши учун имконият яратилмоқда.

Хусусан, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Европа Иттифоқи, АҚШ, МДҲ давлатлари, Яқин шарқ мамлакатлари ва шунингдек Африка мамлакатларга ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ип калавалар, трикотаж маҳсулотлари, тайёр кийим-кечаклар, болалар кийимлари  экспорт қилинмоқда.

2018 йилда текстил саноатида фаолият кўрсатаётган корхоналар  1 млрд 600 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоятида 400 дан ортиқ текстиль соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Бугунги тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар нафақат ички бозорда, балки ташки бозорда ўзининг брендига эга, аниқ буюртмалар асосида ишлайдиган замонавий корхоналар сифатида шаклланмоқда.

Жорий йилнинг 06 август куни Тошкент вилояти ҳокими ва вилоятдаги тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, пахта толасини тўлиқ қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Корхоналарнинг ишлаб чиқариш кўламини, самарадорлигини, экспорт салоҳиятини ошириш, мавжуд корхоналарини ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш борасида музокаралар ўтказилди.

Соҳани янада ривожлантириш мақсадида тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари ўртасида ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектлари учун тажрибали корхоналар ишлаб чиқариш жараёни, маркетинг тажрибаларини алмашиш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этиш таклифи киритилди.

Тошкент вилоятида тўқимачилик саноатининг жадал ривожланишини таъминлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги харидорлар топиш муҳим вазифалардан бири саналади.

Соҳада сифатли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини кенгайтириш, миллий брендларни жаҳон бозорларига илгари суриш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнига илғор инновацион технологиялар, ноу-хау, дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий этиш, фурнитура ва аксессуарларнинг замонавий намуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, бўш турган ва инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматда бериладиган бино ва иншоатларда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться