Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазирлигида “Буюк келажак” ХННТ ҳамда KPMG компаниясининг маслаҳат кенгаши вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2018-08-06 | Таълим

Жорий йилнинг 2 август куни Халқ таълими вазирлигида “Буюк келажак” халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамда KPMG компаниясининг маслаҳат кенгаши вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. “Таълим салоҳияти” йўналиши доирасида ўтказилган учрашувда “Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача бўлган узоқ муддатли ривожланиш модели консепцияси”ни ишлаб чиқиш бўйича асосий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида вазир Ш.Шерматов ҳамда Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Агламов “Буюк келажак” ХННТнинг асосчиси Б.Исмоилов, ташкилотнинг директор ўринбосари З.Азимова, ташкилот эксперти Ф.Абдуллаханов, KPMG халқаро стратегия гуруҳи директори С.Чекмазова, KPMGнинг бош маслаҳатчиси А.Динкевич, KPMG менежери Ч.Бабаев ҳамда KPMG маслаҳатчиси Ф.Турсунходжаевлар билан музокара олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, KPMG профессионал аудит, солиқ ва маслаҳат хизматларини кўрсатадиган дунёдаги энг йирик аудиторлик компанияларидан бири ҳисобланади. У Deloitte, Ernst & Young ва PwC сингари йирик аудиторлик компаниялари билан бир қаторда «Катта тўртлик»дан жой олган.

Қизғин кечган муҳокамалар жараёнида кенгаш халқ таълими тизимининг бугунги ҳолати ва тезда бартараф этилиши зарур бўлган муаммо ва камчиликлар билан танишди.

Учрашув сўнгида таълим соҳаси сифатини ислоҳ этиш ҳамда такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ўз навбатида, вазир Ш.Шерматов “Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача бўлган узоқ муддатли ривожланиш модели консепцияси”ни ҳамкорликда ишлаб чиқишга тайёр эканини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться