Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди

2018-08-06 | Сиёсат

2018 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида юкларни транзит ташиш тўғрисидаги Битим кучга кирди. Мазкур Битим 2017 йилнинг 5 декабрь куни Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган.

Битим томонларнинг икки давлат ҳудуди орқали юкларни транзит ташишни амалга оширишдаги расмиятчиликларни қисқартириш ва механизмларини белгилаш бўйича ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос яратади.

Ушбу ҳужжат қоидаларига кўра томонлар бир-бирларига ўз давлатлари ҳудудлари орқали юкларни транзит ташиш ҳуқуқини тақдим этадилар ҳамда темир йўл орқали транзит ташишда юклар ҳажмининг олдиндан мувофиқлаштирувини амалга оширадилар.

Ҳужжат юкларни ташиш борасида қулай шароитларни яратишга, Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини ошириш ва икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться