Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Элчиси билан учрашув
2018-08-02 | Сиёсат
2018 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
Суҳбат чоғида 2018 йил 24-27 июль кунлари Диний эркинликларни илгари суриш масалалари бўйича вазирлар конференциясида Ўзбекистон делегациясининг иштироки доирасида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама учрашувлар якунлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда бўлажак Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари жадвали ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги