Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг сони ортмоқда
2018-08-02 | Жамият
Давлат хизматлари агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг бир неча қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Лойиҳаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармони билан тасдиқланган 2018 – 2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, “ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига асосан 2018 йил 1 сентябрга қадар жорий этилиши белгиланган давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентларини тасдиқлаш назарда тутилган.
Маъмурий регламентлар лойиҳалари 2018 йил 1 июндан тажриба тариқасида жорий этилган давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида амалиётдаги муаммолар таҳлил қилинган ҳолда ишлаб чиқилган ва давлат хизмати кўрсатилишини янада соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Лойиҳанинг тўлиқ матни билан www.regulation.gov.uz қонун ҳужжатлари муҳокамаси портали орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги