Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик истиқболлари келишиб олинди

2018-08-01 | Жамият

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг топшириғи ижросини бажариш, тизимга хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида, “Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг ташаббуси билан Туркиянинг “NANO LAB” компаниялари ўртасида қўшма корхона тузиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ўзаро келишувларга асосан қўшма корхона ўз фаолиятини 2018 йилнинг октябр ойидан бошлайди ва 2018-2019 йиллар давомида Туркия давлатидан киритилган инвестициялар (синов ускуналари)  асосида  “Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги” бўйича синов лабораторияси ишга туширилади. Синов лабораторияси томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибидаги ГМО, ДНК ва бошқа хавфсизлик кўрсаткичларни аниқлаш имконияти яратилади.

Энг муҳими икки томонлама келишувга асосан марказ мутахассисларини “NANO LAB” компаниясининг синов лабораторияларида узоқ муддатли тажриба алмашиш бўйича келишувларга ҳам эришилди.

Албатта бундай дўстона ҳамкорлик натижасида ходимлар ўз малака ва маҳоратларини ошириш билан бирга, соҳа ривожига ўзларининг муносиб ҳисаларини қўшадилар.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться