Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазирлик ҳамда Саудия Арабистонининг “Ajlan & Bros.” компанияси ҳамкорлик қилади
2018-08-01 | Технологиялар
Жорий йилнинг 31 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Саудия Арабистонининг “Ajlan & Bros.” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда электрон тижорат, онлайн тўлов, рақамли савдо майдончалари учун “ақлли тизим“ларни ишлаб чиқариш йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
“Ajlan & Bros.” Бош менежери Моҳамед Алҳас компания Ўзбекистонда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун юқори салоҳият кўраётганини таъкидлаб ўтди.
«Компания фаолиятини халқаро бозорга олиб чиқиб мақсадида айни кунларда узоқ муддатли ва барқарор алоқалар ўрнатиш учун ишончли ҳамкорларни излаяпмиз. Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг фаолият кўрсатиши учун мавжуд шароитларни ҳисобга олиб, биз бу ерда лойиҳаларимизни амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқдамиз», - дейди Моҳамед Алҳас.
Томонлар алоқаларни ишчи тартибда давом эттиришга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги