Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро кимё олимпиадасида ғалаба қозонишди

2018-08-01 | Таълим

Шу йилнинг 19-29 июль кунлари ўтказилган 50-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та бронза медальни қўлга киритишди.

Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad — IChO​) ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган энг муҳим нуфузли халқаро тадбир ҳисобланиб, унда ҳар йили дунёнинг 80га яқин давлатидан 300 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилари иштирок этади.

Жорий йилда ўтказилган Халқаро олимпиадада Ўзбекистондан 4 нафар ўқувчилар қатнашди ва улардан икки нафари совриндорлар қаторидан жой олди. Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчилари Жалолиддин Аловиддинов ва Дилдора Ҳакимбоевалар бронза медальни қўлга киритишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться