Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазирлиги ҳузурида эксперт-таҳлил кенгаши ташкил қилинмоқда

2018-07-31 | Жамият

Жорий йилнинг 27 июль куни Халқ таълими вазирлигида эксперт-таҳлил кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда таълимнинг аҳамиятини оширишдаги асосий мақсадлар ва кенгашнинг мақсад ва вазифалари муҳокама қилинди. Халқ таълими вазири Ш.Шерматов билан бўлган учрашувда кенгаш вакиллари Х.Сулаймонова (DaVinci), В.Кан (MYWAY), М.Қосимов (Ambit), Х.Мамасаидов (Dekos.uz), В.Ким (Study Smart Project), А.Юсуфов (lebazar.uz), Л.Пўлатов (Premium Parts), У.Ишмуҳаммедов (Edu Action)лар иштирок этишди.

Эксперт-таҳлил кенгаши вазирлик билан ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, давлат ва хусусий мактаблар маъмурияти, ўқитувчилари, шунингдек, бошқа таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Эксперт-таҳлил кенгаши консультатив-маслаҳат органи бўлиб, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради, унинг асосий вазифаларидан бири Халқ таълими вазирлиги фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдир.

DaVinci Management Consulting асосчиси ва ҳамкор бошқарувчиси Сулаймонова Ҳилола Рашитовна бир овоздан Эксперт-таҳлил кенгаши раиси этиб сайланди. Ҳ.Сулаймонова, шунингдек, Zarplata.uz стартапи асосчиси, муваффақиятли бизнес-тренер, мотивацияли маърузачи, инсон капиталини ривожлантириш соҳаси бўйича 12 йиллик иш тажрибасига эга бизнес консультант ҳисобланади. Ҳилола Рашитовна моҳир бошқарувчиларни топиш, иқтидорларни жалб қилиш ва ривожлантириш ҳамда HR (human resource management) бошқаруви соҳасида кўп йиллик тажрибага эга экспертдир.

Учрашув якунларига кўра мактаблар ҳолатини батафсил таҳлил қилиш, замонавий ўқув дастурларини яратиш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш, мактаб ўқувчиларида ижодий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган қўшимча тўгараклар ва спорт секциялари яратишни бошлаш бўйича қарор қабул қилинди. Томонлар халқ таълими тизимини такомиллаштириш йўлида яқин ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться