Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим соҳасида ҳамкорлик кенгаяди

2018-07-31 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Лаъл Пача Азмун билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасида илм-фан соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, олий ўқув юртлари ўртасида иккитомонлама тажриба алмашишни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ҳамда жамиятдаги эҳтиёж ва халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш борасида яратилаётган шароитлар илм-фан ривожида муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Жаноб Лаъл Азмун сўнги йилларда юртимиз олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни, хусусан, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари очилиши, нуфузли халқаро университетлар филиалларининг ташкил этилиши, чет эллик талабалар учун берилаётган имкониятларни алоҳида эътироф этди.

Юқори мартабали меҳмон афғон ёшлари ўртасида Ўзбекистон олий ўқув юртларида билим олишга бўлган қизиқиш кундан кунга кучайиб бораётгани, айни пайтда 34 нафар афғонистонлик ёшлар темир йўл соҳасида Ўзбекистонда олий таълим олиш мақсадида тил ўрганаётганини, бундай ёшлар сони тобора ортиб бораётганини айтиб ўтди.

Маълумот учун, 2017 йил 22 январда Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирда мазкур марказда 96 нафар афғонистонлик талаба ўзбек тили ва адабиёти йўналишида таълим олмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться