Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистон – Ўзбекистон ҳамкорликнинг янги уфқлари очилмоқда
2018-07-31 | Жамият
Қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш, унинг янги сердаромад соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиши натижасида Ўзбекистонда янги йўналишдаги корхоналарини очилишини замон талаб қилмоқда.
Шу ўринда ушбу компания ҳақида маълумот берадиган бўлсак, “Synthite Industries LTD” зираворлар, аралашмалар ва озиқ-овқат араматизаторлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, Ҳиндистон ва Хитойда катта заводларга эга. Дунё бўйича истеъмол қилинадиган олеорезиннинг 30 фоизни айнан шу компания ишлаб чиқаради. Йиллик даромади 250 миллион долларни ташкил этиб, маҳсулотларини 75 мамлакатга экспорт қилади.
“Зираворларни етиштириш, қайта ишлаш, Ўзбекистон учун янги соҳа. Бу борада бизнинг етарли тажрибамиз бор. Юртингизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича имкониятлари жуда катта. Шунда келиб чиққан ҳолда ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам фойдали. Биз сафаримиз давомида ширин ва аччиқ қалампир плантациялари билан танишиб чиқмоқдамиз. Фермерлар билан бу борадаги тажрибамизни ўртоқлашмоқдамиз”, - дейди компания раҳбари Ажу Якоб.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги