Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вебстер университети 2018-2019-ўқув йилларида Ўзбекистонда ўзининг таълим дастурларини амалга оширишни бошлайди

2018-07-30 | Таълим

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрига ташрифи якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Сент-Луис шаҳрида (Миссури штати) Вебстер университети раҳбарияти билан учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси маълумотига кўра мазкур дастурни тадбиқ этиш учун шериклар сифатида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти жалб этилган.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида Университет раҳбарияти икки томонлама таълим соҳасидаги ҳамкорликни илгари силжишини юқори баҳолади ва Ўзбекистон Президенти билан Нью-Йоркдаги учрашув чоғида олинган мажбуриятларга содиқлигини маълум қилди.

«Мен Нью-Йорк шаҳридаги қабулда иштирок этиш шарафига муяссар бўлдим ва ушбу тадбир Ўзбекистон Президентининг мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш ва ўзгартиришга қаратилган улкан режалари, шунингдек, қўйилган мақсадларга эришишдаги қатъияти менда катта таассурот қолдирди», - деди Вебстер университети президенти Элизабет Стролб.

АҚШ университети раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизимини ислоҳ этиш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади ва мазкур ҳужжат қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитиш ва ўзаро эътироф этиладиган хориж дипломларини олиш имкониятини яратганлигини таъкидлади.

«Биз Ўзбекистонда юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз ва ушбу жараёнда университетимиз иштирок этишга тайёрлигини маълум қиламиз», - дея қайд этди Элизабет Стробл ва Ўзбекистонда филиал фаолиятини бошлаши учун керакли барча шароитлар яратилишига қаратилган Ўзбекистон томонининг саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Музокаралар якунида Вебстер университети билан ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди. Ушбу битим Ўзбекистонда Вебстер филиали таъсис этишнинг асосий тамойиллари ва шартлари, жумладан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан биргаликда 2018 йил сентябрь ойидан эътиборан ТEСЛ дастурини бошлашни назарда тутади.

Келишувларга биноан 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 100 га яқин талаба инглиз тилида таълим бериш соҳасида амалий ва касбий билим олиши мумкин. Малакали инглиз тили ўқитувчиларига катта талаб мавжуд шароитда бутун дунёда эътироф этиладиган ушбу диплом ўз эгасига кўпгида университет, коллеж ва тилга ихтисослашган мактабларда, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида муносиб мавқеъга эга бўлиш имконини яратади.

«Бугунги воқеалик Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги таълим муассасалари ҳамкорлигини кенгайтиришда навбатдаги қадам бўлди. Бу эса икки турли таълим тизимини уйғунлаштириш ҳамда маданий мулоқотни мустаҳкамлаш имкониятини яратади», - дея қайд этди Вебстер университети вице-президенти Жулиан Шустер. Унинг фикрига кўра ТEСЛ дастурини муфаввақиятли амалга оширилиши ва компютер технологиялари ва бизнес бошқаруви соҳасидаги дастурлар бўйича онлайн ўқитишни синаб кўриш Вебстер университетининг Ўзбекистон таълим бозорига тўла қонли киришини таъминлаш имконини беради.

Вебстер университети Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган биринчи АҚШ олий таълим муассасига айланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться