Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари, молия вазири - Жамшид Қўчқоровнинг Халқаро валюта жамғармасининг А.Егер бошчилигидаги вакиллари билан якуний учрашуви

2018-07-30 | Иқтисодиёт

Томонлар Ўзбекистон иқтисодиётининг янада ривожлантириш истиқболларига қаратилган масалаларга асосий эътиборни ажратдилар.

Жаноб А.Егер томонидан валюта бозори ва савдонинг эркинлаштируви, ҳамда Ўзбекистоннинг чегараларини очилиши, 2018 йилнинг биринчи ярмида экспорт ва импортнинг прогноз кўрсаткичларини сезиларли даражада ошишига олиб келгани таъкидланди.

Истеъмол нархлари индексининг (ИНИ) 2017 йил биринчи ярми билан таққослаганда, 2018 йил январь-июнь ойларида инфляция даражаси бир фоиз пункти - 6¼ фоизгача секинлашиб, инфляция ИНИ бўйича йиллик ҳисоб бўйича январь ойидан бошлаб аста-секинлик билан максимал 20½ фоиз даражасидан июнь ойига қадар 18½ фоизга камайди. 

Солиқ ислоҳоти ҳукуматнинг энг муҳим иқтисодий лойиҳаси ҳисобланиб, у аввало янада юқори сифатли иш ўринларини яратиш учун зарур бўлиши алоҳида таъкидланди.

А.Егер, тасдиқланган ислоҳотлар оқилона солиқ тизимига жуда муҳим ва қатъий қадам бўлишини ишонч билан айтди. Ислоҳот солиқ тизимининг солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ ставкаларини пасайтириш орқали самарадорлигини оширади. Ўзбекистонда иш ўринларини ташкил этиш учун мавжуд эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда хусусий секторда бандликни легаллаштириш ва ойлик маошларини тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этилишига стимул яратади.

Шу билан бирга, томонлар янги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш, келажак учун жиддий вазифа эканини таъкидладилар. Келгуси бир неча ой ичида солиқ тўловчиларга тушунарли бўлган, ва унинг тузилиш жараёнида очиқ муҳокамалар ўтказиш керак бўлган замонавий Солиқ кодексининг лойиҳасини ишлаб чиқиш керак бўлади.

Шунингдек, 2019 йил бюджетининг тузилиши доирасида ҳукумат 2019-2021 йиллар даврида парламентга уч йиллик бюджет параметрларини тақдим этади.

Умуман олганда, Миссия, мавжуд макроиқтисодий прогнозлар асосида ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган параметрларнинг йиллик бюджет танқислигини 2019-2021 йилларда ЯИМнинг 2 фоиз даражасида сақлашга қаратилганлигига ва барқарорликни таъминлашга қаратилган фискал сиёсатнинг мақсадларига мос келади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться