Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлиги яна бир Битимни имзолади

2018-07-30 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 27 июль куни Молия вазирлигида «Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш дастури» лойиҳасини амалга ошириш доирасида 300 млн. АҚШ доллари миқдорида заём Битими имзоланди. 

Осиё тараққиёт банки томонидан битимни Синди Малвичини – ОТБнинг Ўзбекистондаги Доимий ваколатхонасининг раҳбари в.б. имзолади. 

Синди Малвичини ҳонимлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари, молия вазири – Жамшид Қўчқоров билан суҳбат жараёнида Осиё тараққиёт банки раҳбари ва аъзолари номидан Ўзбекистон Ҳукуматига ўз ҳурмат ва эҳтиромларини билдириб, мамлакатнинг иқтисодий бошқарувини такомиллаштиришга, барқарор инвестицион муҳитни яратишга ва иқтисодиётда хусусий секторнинг иштирокини оширишга интилишига қаратилган тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг келажакдаги асосий йўналишлари бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться