Дастлаб, Э.Турдимов мактаб-интернатда тарбияланаётган болалар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирган.
Кейинги кунларда мазкур муассасада содир бўлган ҳолат мактаб жамоаси, мутасаддилар ва жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиб, келгусида бундай кўнгилсиз воқеалар рўй бермаслиги бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Шунингдек, вилоят раҳбари Самарқанд шаҳридаги 1- ва 10-сон меҳрибонлик уйлари, кекса ва ногиронлиги бўлган инсонлар истиқомат қилаётган “Саховат” интернат-уйида ҳам бўлиб, мазкур муассасалар фаолияти билан танишган.
Ҳокимнинг бундай муаммоли вазиятларни шахсан ўзи бориб ўрганиши ва назоратга олгани вилоят ҳокимлигининг янгича ишлаш тизимига ўтаётганидан дарак беради.
Манба: ЎзА