Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
2018-07-27 | Жамият
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари бошлиқлари ҳамда тизим такшкилотлари раҳбарлари, мутахассислари иштирок этишди.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3856-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги “Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27-сон қарори ижроси юзасидан ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, ҳудудларда жамоат ишларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2018 йил 30 июндаги Тақдимномасида кўрсатилган қонунбузилиши ҳолатларини келтириб чиқараётган сабаблар ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Йиғилиш давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, вазир ўринбосари Баҳодир Низомов, Давлат бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўлими бошлиғи Улуғбек Имомназаров таъкидланган масалалар юзасидан таҳлилий-танқидий маърузалар қилишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги