Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Москва шаҳри ҳукумати вазирининг маслаҳатчиси ташриф буюрди

2018-07-24 | Сиёсат

2018 йилнинг 23 июлида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Москва шаҳри ҳукумати вазирининг маслаҳатчиси ҳамда ўринбосари – Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти раҳбари Олег Шутенко билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳар икки томон “хавфсиз шаҳар“, “ақлли шаҳар“ каби бугунги долзарб консепцияларни амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди, Москва шаҳрида замонавий воситаларни жорий қилиш бўйича муваффақиятли амалиёт ва тажрибалар қайд этилди. Хусусан, россиялик экспертлар аҳоли билан электрон алоқаларни ўрнатишга қаратилган онлайн хизмат кўрсатишни ривожлантириш, “ақлли транспорт тизими“ ва бошқа лойиҳалар хусусида тўхталдилар. 

Ўз навбатида, Ўзбекистон томони мамлакат шаҳарларининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қилинаётган лойиҳаларни ҳақида маълумот бердилар. Учрашув якунлари бўйича томонлар истиқболда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться