Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар “АрМИ – 2018” мусобақасида
2018-07-24 | Жамият
Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Салют” cавдо-меҳмонхона комплексининг мажлислар залида “АрМИ – 2018” Халқаро армия ўйинларига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, конференцияда мусобақа иштирокчилари таъминоти, мусобақаларни ўтказиш тартиби ва талаблари, ҳакамларнинг иш юритиш услуби, иштирокчиларнинг бўш вақтларида ташкиллаштирилиши мўлжалланган маданий-маърифий тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Жорий йилда ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар “Халқаро армия ўйинлари – 2018”нинг “Қўшин разведкаси аълочилари”, “Ельбрус ҳалқаси”, “Содиқ дўст”, “Йўл патрули”, “Мерганлик марраси”, “Хавфсиз маршрут”, “Артиллерия устаси”, “Қуролсоз уста”, “Мусаффо осмон”, “Ҳарбий ралли”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Дала ошхонаси”, “Ҳамдўстлик жангчиси” каби 13та йўналиш бўйича иштирок этади.
М.Тошқораева, ЎзА
Манба: ЎзА