Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Жамоатчилик назорати” гуруҳлари Пахтачида иш бошлади

2018-07-24 | Жамият

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ташаббуси билан ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ўрганиш, аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган “Жамоатчилик назорати” гуруҳлари вилоятнинг энг олис тумани Пахтачида иш бошлади.

Вилоятдаги жамоат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат тўрт гуруҳ тумандаги тўрт сектор бўйича маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан суҳбатлашиши, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини ўрганиши режалаштирилган. Мазкур гуруҳларга тумандаги жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам жалб этилади.
 
– Бугунги кунда ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида вилоят, туман ва шаҳарлар тўрт секторга бўлинган ҳолда ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – деди Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов “Жамоатчилик назорати” гуруҳлари аъзолари билан ўтказилган учрашувда. – Лекин бу ислоҳотлар барча жойда ҳам кўнгилдагидек кечяпти, деб бўлмайди. Олис қишлоқ ва маҳаллаларимизда аҳолини ўйлантираётган масалалар жуда кўп. Ана шу муаммоларни аниқлаш ва уларнинг жойида ҳал этилишини таъминлашда жамоатчилик назоратининг аҳамияти беқиёс. Шу сабабли мазкур гуруҳларни тузиб, ҳар бир туман ва шаҳардаги ҳолатни ўрганиш, муаммоларга биргаликда ечим топишни мақсад қилдик.
 
“Жамоатчилик назорати” гуруҳларининг ўрганишлари натижаси ҳар куни сарҳисоб қилиниб, қайд этилган муаммо ва камчиликлар, аҳоли томонидан қўйилган масалалар сектор раҳбарлари ҳамда тегишли идораларга юборилади. Ҳар бир масала, мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилади.
 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться