Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Одоб-ахлоқ ойлиги” жадал ўтмоқда

2018-07-24 | Жамият

Ҳар бир давлат идораси соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, унинг нуфузи ҳамда обрў-эътиборини асраб-авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларга эга бўлиши, жамиятдаги нуфузини янада ошириши учун авваламбор, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиши зарур. 

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2018 йил 18 июнь куни 197-ум-сонли “Адлия органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш, ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи тасдиқланди ҳамда ушбу буйруқ асосида Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан 2018 йил 20 июндаги 174-ум-сонли буйруғи қабул қилинди.

Буйруқ билан биргаликда Наманган вилоят адлия бошқармаси фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш, шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида “Одоб-ахлоқ ойлиги”ни самарали ўтказиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ушбу “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 июль куни бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари иштирокида махсус семинар ўтказилди. Унда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи А.Мусашайхов ҳамда Кадрлар бўлими бошлиғи М.Шоқаламовлар маърузалар қилиб, Адлия органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишларидаги муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил тушунтиришлар бердилар.

Шундан сўнг, “Адлия ахбороти” номли брифингни ташкил қилиниб, унда ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳияти иштирокчилар эътиборига кўргазмали тарзда етказилди.

Одоб-ахлоқ ойлиги нафақат июль ойида, балки ҳар доим давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться