Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жорий йилда амалга оширилган давлат молиявий назорати тадбирларининг самарадорлиги тўғрисида маълумот
2018-07-24 | Иқтисодиёт
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва Давлат бюджетига оид қабул қилинаётган Фармон ва Қарорларининг ижросини таъминланиши ҳамда Молия вазирлигининг давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши сарфланиши борасида кўрилаётган чора-тадбирлари ўз натижасини бермоқда.
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган муассаса ва ташкилотларда ўтказилган молиявий назорати тадбирларида аниқланган хато ва камчиликлар бюджет интизомини бузиш ҳолатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин камайган.
Бюджет интизоми бузилиш ҳолатлари 2018 йил 1-ярим йиллигида 21,7 млрд.сўмни ташкил этди (2017 йилнинг мос даврида 48,1 млрд.сўмни ташкил этган).
Бюджет интизоми бузилиш ҳолатларини камайиши бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш, бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича профилактика ишларини олиб бориш, масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш ва кам самарали тафтишларни қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасидир.
Хусусан, бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 2018 йил учун харажатлар сметасини меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги ва харажат турларини аниқ ҳисоб-китобларга асосланганлиги юзасидан олиб борилган камерал назорат тадбирлари натижасида харажатлар сметасига асоссиз киритилган 17,5 млрд.сўм миқдоридаги харажатларни олди олиниб, бошқа зарур харажатларига йўналтирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги