Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«C5+1» шаклидаги Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи мажлиси тўғрисида

2018-07-23 | Сиёсат

2018 йилнинг 23 июль куни Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё - АҚШ» («C5+1») ҳамкорлиги шаклининг Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари вакиллари иштирок этди.

Мажлис чоғида минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалалари, жумладан экстремизм, терроризм хатарлари билан курашиш, чегаралар хавфсизлигини таъминлашдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Мажлис иштирокчилари Марказий Осиёдаги барқарор ривожланиш қўшни Афғонистонда тинчлик ва бирдамлик таъминланиши билан чамбарчас боғлиқ эканлигини қайд этдилар.

Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг 2015 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида асос солинган «C5+1» шакли сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, энергетик алоқалар ҳамда трансчегаравий хавф-хатарларни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни яхшилаш масалаларига қаратилган маслаҳатлашув механизм ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться