Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат статистика қўмитасининг 2018 1-ярим йил якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

2018-07-23 | Жамият

Жорий йилнинг 20 июль куни Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 1-ярим йил якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Давлат статистика тизими фаолиятининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг фармон ва қарорларида белгилаб берилган асосий йўналишлари, давлат статистика ишларини бажариш бўйича белгиланган вазифаларнинг 2018 йил 1-ярим йилликдаги ижроси натижаларига доир масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича давлат статистика органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижалари ҳамда хорижий мамлакатлар статистика органлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, халқаро статистик, молиявий ва иқтисодий ташкилотларга статистик ахборотларни тақдим этиш бўйича 2018 йилнинг ИИ чорагида амалга оширилган ишлар самарадорлиги бўйича масалалар йиғилиш кун тартибидан ўрин олди.

Кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши якунида ижро интизоми ва ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться