Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Давлат департаменти делегацияси билан учрашув
2018-07-23 | Сиёсат
2018 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Генри Эншер бошчилигидаги Давлат департаменти делегацияси билан учрашди. Делегация Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари («С5+1») вакилларининг Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойида АҚШга расмий ташрифи ва Президент Доналд Трамп, Маъмурият ва Конгресснинг масъул раҳбарлари билан музокаралари чоғида эришилган келишувларни тадбиқ этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, «С5+1» шаклидаги Ишчи гуруҳ мажлиси кун тартиби нуқтайи назаридан халқаро ва минтақа сиёсатининг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иширок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги