Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бюджет ташкилотлари учун давлат харидлари тўловларни қулай ва самарадорли амалга оширишида замонавий электрон тўлов тизими жорий қилинди

2018-07-23 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни орқали давлат харидлари электрон тизими ташкил этилди.

Хусусан, электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтиришга қаратилган аукцион каби давлат харидларида иштирок этиш учун буюртмачилар ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ҳисобварақларига аванс тўловларини ўтказишлари шартлилиги белгилаб қўйилди. Бюджет буюртмачиларининг ҳисоб-китобларини ташкил этиш, шартнома бўйича мажбуриятлари бажарилишини ҳисобини юритиш ва таъминланиши мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига тегишли ғазна ҳисобварақлар очилди. Бюджет ташкилотларга қулайлик яратиш мақсадида Молия вазирлиги ахборот тизими (УзАСБО ДМ) орқали мазкур шахсий ғазна ҳисобварақларга тўловлар (ғазна мемориал ордерлари асосида) тўлиқ электрон шаклга ўтказилди.

Бюджет ташкилотлари, томонидан ғазначиликга қоғоз шаклида тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться