Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Масалага масъулият билан ёндашиш муаммоларни ижобий ҳал этишга хизмат қилади

2018-07-23 | Жамият

Жорий йилнинг 21 июль куни Навоий вилояти ҳокимлигида Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. 

Жиноятчиликни бартараф этиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, унга қарши курашишнинг долзарб масалалари муҳокама этилган йиғилишда Республика комиссияси ва 4-минтақавий Ишчи гуруҳи аъзолари, сенатор ва депутатлар ҳамда масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 
 
Йиғилишда Ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида жорий йилнинг олти ойида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари таҳлил этилди. 
 
Хусусан, ўтган давр мобайнида вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Вилоятнинг жиноят кўп содир этилган 10 та маҳалласи танланиб, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида мазкур маҳаллаларни “намунавий маҳалла” га айлантиришга қаратилган “Йўл харита” лари ишлаб чиқилган. Шунингдек, вилоятдаги 305 та маҳалланинг 107 тасида биронта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. 
 
Бундан ташқари, вояга етмаганлар, ишламайдиганлар, илгари судланганлар, аёллар ва ёшлар томонидан жиноят содир этилиши ҳолатлари ҳам сезиларли даражада камайган. 
 
Бироқ ютуқлар қаторида вилоятда айрим йўналишларда камчиликлар ҳам борлиги аниқланган. Хусусан, жиноятчилик хавфини эрта ниқлаш ва унинг келиб чиқишини бартараф этиш, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида секторлар фаолияти ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида вилоятда ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари, Кармана ва Конимех туманларида безорилик, Учқудуқ шаҳрида автотранспортни олиб қочиш, Нурота ва Хатирчи туманларида товламачилик каби жиноятларнинг кўрсатгичи ошган. 
 
Вилоятдаги 305 та маҳалланинг 198 тасида жиноятлар содир этилиб, 52 тасида криминоген вазият ва жиноятлар тўлиқ таҳлил қилинмаганлиги, профилактика инспекторларини тайинлашда уларнинг малакаси, тажрибаси, меҳнат стажи ва ҳудуддаги мавжуд вазият тўлиқ инобатга олинмаганлиги, куч ва воситалар тўғри тақсимланмаганлиги олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатганлиги боис жиноятларнинг ошишига йўл қўйилган. 
 
Содир этилган 6 та қасддан одам ўлдириш жиноятининг 1 таси оила-турмуш муносабатлари доирасида келиб чиққан жанжаллар оқибатида юзага келган.
 
Бу эса ўз ўрнида маҳалла, айниқса, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди идораларнинг ички ишлар органлари билан жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлигини янада кучайтиришни тақозо этмоқда. 
 
Жамиятда оила муқаддаслиги ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги тушунтириш ва тарбиявий тадбирлар етарли даражада олиб борилмаганлиги сабабли, 12 оила қонуний никоҳдан ўтмасдан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётгани маълум бўлди. 
 
Вилоятда фуқароларнинг ўз жонига қасд ёки суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликда амалга оширган чора-тадбирларига қарамай бундай нохуш ҳолатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 тага ошган. 
 
Шунингдек, йиғилишда ички ишлар идоралари ва маҳалла тизимининг ўзаро ҳамкорлиги самарали тарзда йўлга қўйилмагани, коллеж ўқувчиларини таълимга тўлиқ жалб қилиш чоралари кўрилмагани қайд этилди. 
 
Вилоятда ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказилган 44 та меҳнат ярмаркасида иштирок этган ёшларнинг фақат 16,1 фоизи ишга жойлаштирилган. 
 
Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган аксарият гиёҳвандлар, ичкиликка ружу қўйганлар ва тажовузкор руҳий касалларнинг мажбурий даволаниши таъминланмаган. Бу борада, ҳали ечимимни кутаётган масалалар талайгина эканлиги аён бўлмоқда. 
 
Вилоятда ушбу тоифадаги шахсларни даволаш учун фақат Кармана туманида 60 ўринли наркология диспансери мавжуд холос. Ваҳолангки, воҳада мингдан ортиқ гиёҳвандлик иллатига чалинган фуқаролар доимий рўйхатда туради. 
 
Айни пайтда, дорихоналарда “лирика”, “ соннат” ва “ трамадол” каби психофаол ҳисобланган дори воситалари билан қонунга хилоф равишда савдо қилувчи шахсларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказилмагани боис, ёшлар ўртасида мазкур воситани “лаззат” манбайи сифатида фойдаланишига ўз-ўзидан имконият яратилмоқда. 
 
Йиғилиш якунида ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинди. 
 
Йиғилишда Республика комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Э. Юлдашев, Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди. 
 

 

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться