Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирларнинг Иссиқкўлдаги учрашуви

2018-07-23 | Сиёсат

2018 йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Чўлпон ота шаҳрида (Қирғизистон) Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.

Тадбир чоғида минтақа кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини янада ривожлантириш бўйича сермазмун ва батафсил фикр алмашилди.

Йиғилиш якунларига кўра Қўшма баёнот қабул қилинди.

Ҳужжатда 2019 йил март ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳатлашув учрашувининг муҳимлиги алоҳида таъкидланган. Бундан ташқари хавфсизликни таъминлаш, минтақа давлатларининг савдо-иқтисодий алоқаларини фаоллаштириш, Марказий Осиёнинг транзит-транспорт салоҳиятларини кенгайтириш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг зарурлиги қайд этилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов тадбир қатнашчиларини жорий йилнинг октябр ойида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатларининг Минтақавий иқтисодий форуми ишида иштирок этишга таклиф этди.

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг мазкур учрашуви минтақадаги барча мамлакатларнинг дўстлик, яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик ва ишонч анъаналарига асосланган минтақавий ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш борасидаги сай-ҳаракатларининг мантиқий ва табиий давоми бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться