Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Беларусь Элчиси билан учрашув
2018-07-20 | Сиёсат
2018 йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Беларусь Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Леонид Маринични қабул қилди.
Суҳбат давомида асосий эътибор бўлажак Ўзбекистон – Беларусь олий даражали учрашувига тайёргарлик кўриш, жумладан ташрифнинг кун тартиби ва дастури масалаларига қаратилди.
Учрашувда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва бошқа икки томонлама тадбирларнинг ўтказилиш муддатлари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги